25 окт 2014 (OFF) Usmanali89 (B)
Уйланишнинг шаръий ҳукмлари қандай?

Савол: Уйланишнинг шаръан бир неча ҳукмлари бор, деб эшитиб қолдим. Шу ҳақда маълумот
берсангизлар.
Жавоб: Шариатда кишининг жинсий қуввати, оила
масъулиятини адо эта олишига кўра, уйланишнинг ҳукми беш хилдир:
1. Уйланиш фарз – маҳрга ва аёл
нафақасига етарли моли бор, фақат уйланиш билан зинодан сақлана оладиган одамларга.
2. Уйланиш вожиб – маҳрга ва аёл
нафақасига етарли моли бор, уйланмаса, зинога кетиш хавфи
бўлган кишиларга.
3. Уйланиш суннат – маҳрга ва аёл
нафақасига етарли моли бор, жинсий муносабатга лаёқатли
одамларга.
4. Уйланиш ҳаром – маҳр ва аёл
нафақасига қодир бўлмаган, жинсий лаёқати йўқлиги аниқ
кишиларга.
5. Уйланиш макруҳ – маҳр ва аёл
нафақасини топиб беришидан ва
жинсий ожизликдан хавфсираган
одамларга.

Савол: Уйланиш учун керак бўлган имконият чегараси нима?
Жавоб: Йигит учун даромади ва мавқеига яраша ўзига муносиб
уйга эга бўлишга етарли мол бўлиши кифоядир. Аммо маҳр ва
тоқатдан ортиқча уй
анжомларини кўпайтириш ҳамда
қийнаб қўядиган нарсаларни ўзига юклаши маъқул эмас ва
унда яхшилик йўқдир.
Манба: muxlis.uz

Комментарии (2)

shu erda bir savol tug'uldi, uylanishga layoqatli, uylanmasa zino qilib qo'yish xafi bor, lekin mahrga va ayol nafaqasiga etarli mablag'i yo'q kishini hukmi 5 ta rukndan qaysi biriga tushadi?
Показать комментарий
Скрыть комментарий
Для добавления комментариев необходимо авторизоваться
Версия: Mobile | Lite | Доступно в Google Play